Хитой археологлари Тибетда қадимий қоятош расмлари ва тош асбобларини топдилар

Фото: None
BEIJING. Kazinform - Хитой археологлари Тибетнинг Намцо кўли яқинида ўтказилган археологик тадқиқот миссияси давомида қадимий қоятош расмлари ва тош асбобларини топдилар. Бу ҳақда Жэньминь Жибао нашри Хитой марказий телевидениясига (CCТV) таяниб хабар беради.

Маълумотларга кўра, илмий экспедиция жорий йилнинг август ойида бошланган. Илмий экспедиция гуруҳи Намцо кўли ва унинг атрофидаги қоятош расмларини, шунингдек, Тибет шимолидаги саҳрода қояларга ўйилган расмларни кенг қамровли ва тизимли ўрганиб чиқди.

Хитой археологлари Тибет шимолидан тош асбоблар, тош қабрлар ва қурбонлик буюмлари каби кўплаб қадимий маданий асарлар ва тарихий жойларни топдилар. Aрхеологлар Намцо кўли марказидаги Заши оролидан 53 та қоятош расмларини топдилар.

Aрхеологларнинг айтишича, Заши оролидаги ғорларнинг қояга чизилган расмлари асосан минерал пигментлардан қилинган. Рангнинг кўп қисми қизил, лекин оз миқдорда қора.


Расмлар асосан ов, чўпонлик, қурбонлик, яккама-якка кураш, дафн маросими, ибодат ва ҳ.к. тасвирлайди.

Тадқиқот давомида топилган энг катта тош баландлиги 65 см ва кенглиги 48 см бўлиб, унда одамнинг юзи тасвирланган. Бу Тибетда топилган энг йирик расм. Aрхеологларнинг фикрича, бу расмлар тахминан 1800 йил олдин ишланган бўлиши мумкин.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Шимолий Тибет платосининг кўчманчи халқлари бошқа этник гуруҳлар билан алоқа қилишган, дейди олимлар.




Сўнгги хабарлар