Хитой 2028 йилгача халқаро Ой тадқиқот станциясини очади

Фото:
PEKIN. Kazinform – Халқаро Ой тадқиқот станциясининг асосий тузилмаси 2028 йилгача қурилади. Бу ҳақда Хитойнинг Ойни тадқиқ қилиш дастури бош конструктори У Вэйжэнь маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Халқаро Ой тадқиқот станцияси (ILRS) асосий конструкцияси қурилиши 2028 йилгача якунланади.

Станция Ойга қўниш қурилмалари, ой юзасида юриш ва инсон ҳаётини таъминлаш тизимидан иборат.

«Биз атом энергияси орқали узоқ вақт давомида энергия билан таъминлаш имконини берадиган янги энергия тизимини ишлаб чиқмоқдамиз. Алоқа инфратузилмаси эса Ой ва Ер ўртасидаги ёки Марс каби бошқа сайёралар билан алоқани таъминлайди», - дея хитойлик олимнинг сўзларини келтиради CCTV.

ILRSнинг асосий конфигурацияси «Чанъэ-6,7 ва 8» миссиялари пайтида ишга туширилади.

Станция ишга туширилгач, аввалига хитойлик астронавтлар, сўнгра бошқа ҳамкор давлатлар космонавтлари ташриф буюришади.

Бироқ, кўпинча станция бўш бўлади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фото: Roscosmos/CNSA


Сўнгги хабарлар