Халқимиз январ фожиасидан сабоқ олиши керак – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқимиз январ фожиасидан сабоқ олиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Мамлакат бирлиги – янгиланган Қозоғистоннинг таянчи» мавзусидаги Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХI сессиясида айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон халқи бирлиги куни арафасида Ассамблея сессиясини ўтказиш яхши анъанага айланган. Бу катта рамзий маънога эга. Бирлик, тинчлик ва осойишталик букилмас қадриятларимиздир. Бу январ воқеаларида яққол сезилди», деди Президент.

Қозоғистон Президенти ҳозир хавфли кунлар ортда қолганини таъкидлади.

«Бу биз учун жуда муҳим. Дарҳақиқат, давлатчилигимиздан айрилиб қолай дедик. Халқимиз январ фожиасидан сабоқ олиши керак. Энди бундай ҳолат яна такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Олдинда жуда кўп ишлар турибди», деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар