Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистонда ўз миссиясини бошлади

None
ASTANA. Кazinform – Бугун ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Азамат Амрин ва Халқаро валюта жамғармаси Бюджет масалалари департаменти катта иқтисодчиси, миссия раҳбари Саже Де Клерк учрашди, дея хабар беради Кazinform.

Вазирлик хабарига кўра, тадбирда марказий давлат органлари, Миллий банк, «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси, Олий ҳисоб палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар институти, ХВЖ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ва ХВЖ миссияси ишини бошладилар.

Техник ёрдам доирасида хорижий экспертлар бюджет-солиқ сектори шаффофлиги даражасини баҳолашади.

Хусусан, бюджет ҳисоботи, солиқ-бюджет прогнозлари ва бюджетни шакллантириш, бюджет хатарларини таҳлил қилиш ва бошқариш, шунингдек, табиий ресурслардан олинадиган даромадларни бошқариш масалаларини ўрганиш режалаштирилган.

Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари А.Амрин таъкидлаганидек, баҳолаш натижалари бўйича ХВФ тавсиялари бюджет-солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, жумладан, янги Бюджет ва Солиқ кодексларини ишлаб чиқиш доирасида қўлланилади.

Халқаро валюта жамғармасининг миссияси 6 февралга қадар давом этади.

ХВЖ экспертлари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари, марказий давлат органлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

Фото: t.me/presseconomy


Сўнгги хабарлар