Халқаро спорт турнирида ғолиб бўлган ўқувчилар ОТМга имтиҳонсиз киришади – ҚР таълим вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда халқаро танловлар ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар миллий ягона тест топширмасдан университетга ўқишга кириши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Вазирнинг айтишича, ҳозирда тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

«Турли жаҳон миқёсидаги спорт мусобақалари ғолибларини ҳам МЯТ топширмасдан университетга кириш имкониятини кўриб чиқдик. Бу жуда яхши масала, чунки, айтайлик, кимёни жуда яхши билган бола Менделеев олимпиадасидан ғалаба билан қайтди, лекин МЯТга борганда қозоқ тилини, тарихни ҳам билиши керак бўлади. Бу унинг умумий балини камайтириши мумкин. Шунинг учун бундай болаларни йўқотмаслик керак. Бу 10-20 йилдан бери аҳоли томонидан кўтарилган масалалардан бири бўлиб келди, ва эндиликда қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда», - деди Асхат Аймағамбетов.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш учун Таълим вазирлиги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар ишлаб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача халқаро танловлар ва фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга 4 миллион тенгегача бир марталик мукофот берилишини хабар қилгандик.


Сўнгги хабарлар