Халқаро олимпиада ғолиблари университетда бепул ўқишади – Қозоғистон Таълим вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчиларга олий таълим муассасаларига имтиҳон топширмасдан кириш имконияти берилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Бизда иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда. Бу йил мамлакат жаҳондаги энг нуфузли олимпиадалар бўйича рекорд ўрнатди. Ўқувчиларимиз халқаро фан олимпиадаларидан 27 та совринли ўринларни қўлга киритди. Бу болалар ва уларни тарбиялаган ўқитувчилар меҳнати маҳсули. Айни пайтда ота-оналарнинг кўмаги туфайли шундай муваффақиятларга эришмоқда»

, – деди Асхат Аймағамбетов.

Шунингдек, вазир халқаро олимпиадалардан медал қўлга киритиб қайтган ўқувчиларга моддий ёрдам берилишини айтди.

«Яқинда бутун мамлакатдан келган халқаро олимпиаданинг бу йилги ғолибларини қабул қилиб, уларга 4 миллион 700 минг дона сертификат топширдим. Эндиликда бу болалар олий ўқув юртларига УБТдан ўтмасдан кириш имконига эга. Шу тариқа давлатимиз иқтидорли болаларни қўллаб-қувватламоқда. Бу иш давом этади»

, - дейди вазир.

Сўнгги хабарлар