Халқаро космик станцияни илк марта европалик аёл бошқармоқда

None
BRUSSELS. Kazinform - Италиялик астронавт Саманта Кристофоретти Халқаро космик станция (ХКС) қўмондони бўлган биринчи европалик аёл бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

45 ёшли Кристофоретти чоршанба куни Олег Артемьев ўрнини эгаллади.

Унинг вазифаларига қуруқликдаги гуруҳлар билан алоқа қилиш ва фавқулодда вазиятларда экипажнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш киради.

Европа космик агентлиги маълумотларига кўра, у космонавтларнинг орбитадаги иши ва фаровонлиги учун ҳам жавобгардир.

Саманта Кристофоретти 1977 йилда Миланда туғилган. У машинасозлик бўйича таҳсил олди, сўнг Италия ҳаво мудофааси кучларига учувчи сифатида борди.

2009 йилда у Европа космик агентлиги томонидан Италиядан келган биринчи аёл космонавт сифатида танланди.

2015 йилда у бир парвозда коинотда 200 кун бўлиб, рекорд ўрнатган. Шунингдек, у TikTokда ўзининг қувноқ таълимий видеолари билан одамларнинг эътиборини қозонди.

Саманта Кристофоретти беш тилда сўзлашади: италян, инглиз, немис, француз ва рус. У, шунингдек, ЮНИCЕФ элчиси ҳисобланади.

Фото: НАСА/ЕКА

Сўнгги хабарлар