Халқаро ёшлар кунига бағишланган тадбирларда 800 минг қозоғистонлик иштирок этади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 800 минг қозоғистонлик Халқаро ёшлар кунига бағишланган тадбирларда иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform Ахборот вазирлигига таяниб хабар берди.

Бугун, 12 -августда Халқаро ёшлар куни доирасида ёшларни қўллаб -қувватлаш ва уларни мамлакатнинг ижтимоий ҳаётига жалб қилишга қаратилган 200 дан ортиқ онлайн -тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир 800 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олади.

Ҳамма республика аҳамиятига эга шаҳар ва туманларда «Хайрия марафони» миллий лойиҳаси доирасида кўнгиллилар иштирокида ёшларнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва ечиш йўлларини тавсия этадиган ҳудудий ҳокимликлар қошидаги кенгаш йи5илишларини ўтказиш, хайрия тадбирлари ва экологик акцияларни ўтказиш режалаштирилган.

Халқаро ёшлар кунининг муҳим қисми бу ОТМлар ва ТКТ ташкилотлари битирувчилари, NEET тофасидаги ёшлари ва бошқаларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилади.

Мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтказиладиган тадбирларнинг ёш иштирокчилари давлат томонидан қўллаб -қувватлаш чоралари бўйича онлайн маслаҳатлар олишади, шунингдек мотивацион ва ҳуқуқий кўникмаларни, тадбиркорлик ва рақамли компетенцияларни ривожлантириш бўйича веб -семинарларда иштирок этишади.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда экологик ва хайрия тадбирлари, маърифий челленжлар ташкил этилади.

Малумот учун:

Халқаро ёшлар куни - ҳар йили 12 августда нишонланадиган байрам.

Байрам 2000 йилдан яъни, 1999 йилда БМТ Бош ассамблеяси Бутунжаҳон ёшлар вазирлари конференциясининг 12 августни Халқаро ёшлар куни деб эълон қилиш таклифини қўллаб –қувватлаганидан буён нишонланмоқда.

Сўнгги хабарлар