Халқаро армия ўйинларида Қозоғистон танкчиларининг иккинчи экипажи ғолиб чиқди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари халқаро армия ўйинларида муваффақиятли қатнашмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Москва яқинидаги «Алабино» полигонида ўтказилган «Танк биатлони» мусобақасининг иккинчи экипажлари мусобақасида қозоғистонлик танкчилар яна ғалаба қозонди. Танк командири катта лейтенант Сейитжан Қобиланули, сержант оператор Бауржан Буғибаев ва механик-ҳайдовчи капрал Жаннур Жумабаевдан иборат экипаж тўсиқларни енгиб ўтиб, отишма топшириқларини муваффақиятли бажарди.



Қозоғистонлик жангчилар трассани 26 дақиқа 35 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. Иккинчи ўриндаги Ўзбекистон ҳарбийларининг натижаси 27 дақиқа 23 сония.

Озарбайжонда сув ости кемалари экипажлари иштирокида «Денгиз кубоги» мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. У ерда ҳарбий денгизчилар сузувчи мина макетини суратга олиш вазифасини бажаришди. 3-даражали капитан Рауан Ергебеков бошчилигидаги Қозоғистоннинг «Сариарқа» кемаси экипажи, жумладан, ракета-артиллерия жанговар бўлинмаси командири, катта лейтенант Азамат Бақтиғалиев ва бош сержант Ерлан Тоқтабаев топшириқни муваффақиятли бажарди. Босқич натижаларига кўра, 45 очко жамғарган Озарбайжон ва Россия денгизчилари биринчи ўринни бўлишишди. Қозоғистон терма жамоаси 42 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.




Эслатиб ўтамиз, кеча Халқаро Армия ўйинларида Қозоғистон мерганлари ва артиллериячилари зафар қучгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар