Халқ бирлиги бу бизнинг ноёб миллий кодимиз - Елбасы

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти - Елбасы халқ бирлиги ва ўзаро ёрдамнинг аҳамияти ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Рухани жанғыру» дастурининг аниқ натижаларидан бири бу, «Туған жер» дастури доирасида 12 минг меценат ўз кичик ватанига 270 миллиард тенге сармоя киритди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида 4,7 минг ижтимоий-маданий объектлар таъмирланди. Биз мамлакатнинг ижтимоий ва маданий муҳитини ўзгартирмоқдамиз», - деди Нурсултан Назарбаев.

Шу билан бирга, ҚР Биринчи Президенти мамлакат фуқаролари қийин пайтларда ҳам бирдамлик ва бир-бирларини қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар.

«Масалан, Арис шаҳрида, Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида содир бўлган воқеалар пайтида аҳоли пунктлари вайрон бўлган ва кўплаб одамлар уйсиз қолган. Ўша пайтда, одатдагидек, бутун Қозоғистон бирлашиб, янги аҳоли пункти ва янги шаҳар барпо этдик. Бундан олдин ҳам - Алмати вилоятида, сув тошқини, Жанубий Қозоғистон вилоятида зилзиладан кейин шундай бўлган. Коронавирус эпидемияси шароитида Ассамблея кам таъминланган оилаларга, шифокорларга, мактаб ўқувчиларига ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатди», - деди Елбасы.

«Шундай қилиб, барча қозоғистонликлар ўз муаммолари билан ёлғиз қолмасликларини билишади. Агар муаммо бўлса, биз ҳаммамиз ёрдамга келамиз. Ҳар бир фуқаромизнинг орқасида қудратли масъулиятли давлат турибди ва Ассамблея бу масалада охирги ўринда эмас. Юқорида айтилганларнинг барчаси бирлашиб, бизнинг бетакрорлигимизнинг асосини ташкил этади. Бизнинг бетакрорлигимиз - миллий кодимиз», - дея хулоса қилди Елбасы.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбоев


Сўнгги хабарлар