Хабиб Нурмагомедов Қозоғистонда йирик турнир ўтказмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Қозоғистонда Eagle FC йирик турнирини ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.

Турнирнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида Eagle FC чемпиони, тожикистонлик Фаридун Одиловнинг (12-2) қозоғистонлик Даурен Ермековга (14-5) қарши жанги бўлиши кутилмоқда.

«Улар иккаласи ҳам рози бўлишди. Турнир Қозоғистонда декабр ойида содир ташкил қилиниши мумкин. Биз декабр ойида катта турнир ўтказмоқчимиз», — деб жавоб берди Хабиб Вестник ММА нашрига берган интервюсида.

Спорт-Шредингер Telegram канали хабарига кўра, 17 июл куни Актауда Даурен Ермеков россиялик Гамзат Хирамагомедовни (9:2) иккинчи раундда нокаутга учратиб, ўрта вазн тоифасида вақтинчалик Eagle FC чемпионлигини қўлга киритганди.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар