Хабиб Нурмагомедов Алматида кўзи ожизлар билан футбол ўйнади

None
None
ALMATY. Kazinform – Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Алматида Тимур Сегизбаев номидаги «Қайрат» футбол клуби базасига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Тимур Сегізбаев номидаги футбол базасида кўриш имконияти чекланганлар ва кўзи ожизлар учун махсус қурилган Kairat Blind Football Team командаси билан футбол ўйнади.

Нурмагомедов билан бирга «Қайрат» базасида яна бир UFC спортчиси Зубайра Тухугов ҳам меҳмон бўлди.

UFC чемпиони футбол базаси аъзоларини Доғистонга таклиф қилди.

Келгуси йилда Kairat Blind Football Team ўйинчилари Хабиб Нурмагомедов таклифига биноан Доғистонга бориб, маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашув ўтказади.

Муаллиф: Айдын Қожахмет

Сўнгги хабарлар