«Хабар» телеканали Қасим-Жомарт Тоқаев ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳақида «Хабар» агентлиги икки қисмли «Енгиб ўтиш» ҳужжатли фильмини тақдим этади, деб хабар беради Kazinform.

Фильм мустақил Қозоғистоннинг иккинчи Президенти шахсининг шаклланиши ҳақида ҳикоя қилади ва унинг сиёсий йўлини намойиш этади.

Биринчи қисм Давлат раҳбарининг таржимаи ҳолидан олинган қизиқарли фактларга бағишланган. Иккинчи қисмда томошабин сиёсий фаолият самарадорлигини баҳолаши ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жаҳон миқёсидаги хизматлари тўғрисида билиб олиши мумкин.

Биринчи бўлим «Хабар» каналида 11 июнь куни соат 21:30 да, иккинчи қисми – 12 июнь куни соат 22:00 да намойиш этилади. Канал томошабинлари 13-июнь, якшанба куни 22:00 ва 22:40 да «Енгиб ўтиш» ҳужжатли филмининг такрорини кўришлари мумкин.




Сўнгги хабарлар