Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасининг атрофи ободонлаштирилади

None
None
ТУРКИСТОН. Kazinform – Туркистон шаҳрида Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасининг атрофини ободонлаштириш ишлари бўйича илмий-методик кенгашнинг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Маданият ва спорт вазирлиги ташкил этган тадбирда тегишли идоралар мутасаддилари, ЮНЕСКО вакиллари, экспертлар, тарихчи олимлар, «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи раҳбарлари, Туркистон шаҳар ҳокимлиги вакиллари, «Қазқайтажаңарту» республика давлат корхонаси вакиллари иштирок этишди. Унда «Ҳазрат Султон» қўриқхона-музейи ҳудудини ободонлаштириш масалалари муҳокама этилди.

Жорий йилда «Базис – А» қурилиш компанияси мақбара яқинидаги Мусалла, Такия дарвозаларининг атрофини, «Туркистон тарихи» музейи ва Ветеранлар аллеяси атрофини ободонлаштирган. Қўриқхона-музей таркибига кирувчи тарихий ва меъморий ёдгорликларни тиклаш ишларини «Қазқайтажаңарту» корхонаси олиб борган.

ЮНЕСКОнинг 27-сессиясида Бутун дунё маданий меърослари тизимига киритилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси кўп асрлардан буён дунё мусулмонларининг олтин бешигига айланган. Уни барча туркий халқлар эъзозлашади.

Қўриқхона-музей жами 88,7 гектар майдонни эгаллаган. Унинг таркибига Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасидан ташқари Улкан ҳилват (ер остидаги масжид, XII аср), Саккиз бурчакли мақбара (XIV-XVI аа.), мирзо Улуғбекнинг қизи, Абилқайир хоннинг аёли Робия Султан Бегим мақбараси (XV а.), Шарқона ҳаммом (XVI-XVII аа.), Есимхон мақбараси, Жума масжиди каби археологик, тарихий-меъморий ёдгорликлар киради.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар