Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси 15 июнь куни очилади

None
None
TURKESTAN. Kazinform – Туркистонда Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси 15 июнь куни очилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

«15 июньдан бошлаб Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини очамиз. Карантин муддати узайтирилганлиги сабабли ушбу объект фаолияти тўхтатилганди. Энди шаҳар меҳмонлари мақбарага ташриф буюришлари мумкин. Шунингдек, сиз янгиланган шаҳарнинг ўзгаришига гувоҳ бўласиз. Мақбара сайёҳлар учун маънавий марказ сифатида қайта такрорланади. Энг муҳими, хавфсизлигингиз учун сиздан карантин талабларига қатъий риоя қилишингизни сўрайман», - деди Ўмирзак Шўкеев.

Эслатиб ўтамиз, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси мамлакатда хавфли эпидемия хавфи туфайли вақтинча ёпилган эди.


Сўнгги хабарлар