Грузияда қутқарув вертолёти ҳалокатга учраши туфайли мотам куни эълон қилинди

None
None
TBILISI. Kazinform - Грузияда қутқарувчилар бригадасини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради ва 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Kazinform «Новости - Грузия» порталига таяниб.

29 июл куни Грузия Ички ишлар вазирлиги чегара полициясига тегишли МИ-8 вертолёти Гудаури тоғларига қулаган парапланчиларни қутқариш операцияси вақтида аварияга учради ва портлаб кетди.

Вертолёт тушдан кейин Тбилисидан Гудаурига кўтарилган. Мақсад воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазирлиги шошилинч тиббий ёрдам маркази шифокорлари ва Ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчиларини етказиш эди.

Маневр вақтида вертолётнинг орқа қисми тоққа тегиб кетган. Бу орқа пропеллернинг ишламай қолишига олиб келди. Кейин учувчи бошқарувни йўқотди ва вертолёт қулай бошлади. Тоққа яна урилган вертолёт портлаб кетди ва унинг синиқлари чуқур дарага қулади.

Ҳодиса оқибатида 8 киши: экипаж командири, 3 нафар учувчи, 2 нафар шифокор ва 2 нафар қутқарувчи ҳалок бўлди.

Бугун Грузияда бир кунлик мотам эълон қилинди.


Сўнгги хабарлар