Грузияда қозоқ миллий таомлари ресторани очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тбилисида қозоқ миллий таомлари ресторани очилди, деб хабар беради «Хабар 24» телеканали.

Грузияда истиқомат қилувчи Қозоғистон фуқаролари ушбу янгиликни катта қувонч билан қарши олди.

Тбилисида кўплаб миллат ва дин вакиллари яшайди. Ватанидан йироқда бўлиши туфайли улар миллий таомларини соғиниши аниқ.

Шаҳарда итальян, украин ва ўзбек миллий таомлари ресторанлари бор. Энди улар қаторига қозоқ миллий таомлари ресторани ҳам қўшилди. Унинг ошпази эса грузин аёли.

«Кўплаб кафе-ресторанларда ишладим. Улар орасида ливан, украин, грузин ошхоналари бор. Қозоқ ресторани очилиши ҳақидаги хабарни эшитиб, шу ерга ишга киришга аҳд қилдим. Янги таомларни ўрганиш ёқади. Бу ерда қозоқ ошпази ўргатмоқда. Қозоқ миллий таомлари бизникидан анча фарқ қилади: қозоқлар от ва қўй гўштини жуда кўп истеъмол қилади. Менга бу ёқди», - дейди ошпаз Нино Куркунули.

Ресторанни Қозоғистондан келган ёшлар очган. Грузияда ноёб маҳсулотлар эса Қозоғистондан келтириларкан.

«Грузияда яшовчи қозоқлар учун очдик. Лекин улардан бошқа хўрандаларимиз ҳам кўп. Маҳаллий аҳоли гўшт билан бовурсоқни яхши кўришади. Мантини эса хинкалига ўхшатишади. Очилганига икки ойча бўлса да, мижозларимиз кўпайиб қолди», - дейди ресторан эгаси Еркеш Баймухамбет.

Сўнгги хабарлар