Грузияда ҳарбий дронларни оммавий ишлаб чиқариш бошланади

None
ТBILISI. Kazinform - Апрел ойида Грузияда Грузия-Польша ишлаб чиқаришидаги разведка ва жанговар учувчисиз дронларни оммавий ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда Грузия Мудофаа вазири Джуаншер Бурчуладзе маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Аgenda.geга таяниб.

Жума куни «Крцаниси» полигонида Грузия Мудофаа вазирлиги яқинда Грузия-Польша мудофаа корхонаси Delta WB томонидан ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратларининг биринчи намуналарининг синов парвозларини амалга оширди.

FlyEyе ва Wаrmate дронларини Польша ва Грузия мутахассислари бош вазир Ираклий Гарибошвилига намойиш қилишди, - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Грузия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, FlyЕyе мураккаб метеорологик ва электрон жанговар шароитларда барча иқлим зоналарида юқори аниқликдаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган ва артиллерия зарбаларини мувофиқлаштириш учун разведка воситаси сифатида мўлжалланган.

Wаrmateга келсак, бу жанговар дрон ҳар хил жанговар каллаклар билан нишонларни юқори аниқлик билан уришга қодир транспорт воситасидир. У Польша армияси, шунингдек, НАТО давлатларининг бошқа армиялари томонидан қўлланилади.

Delta WB Грузияда маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтириш ва илғор ҳарбий техникани модернизация қилиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини йиғиш бўйича қўшма корхона сифатида ташкил этилган. Компания Польшанинг WB Electronics компанияси ва Грузиянинг Delta ҳарбий илмий-техника маркази бирлашмасидан иборат.

Айни пайтда компания икки турдаги учувчисиз учиш аппаратларини йиғиш линиясига техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, яқин келажакда улар оммавий ишлаб чиқаришни бошлаши ва йилига 1500 тагача дрон ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Фото: Грузия ҳукумати маъмурияти матбуот хизмати

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар