Грузияда 2 миллион долларлик ноқонуний уран партияси қўлга олинди

None
Фото: Бадри Вадачкория
ТBILISI. Kazinform – Грузия Давлат хавфсизлик хизмати Поти портида 2 миллион долларлик уран солинган контейнерни топган, дея хабар беради Kazinform «Новости-Грузия»га таяниб.

Уранни олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Унга беш йилдан ўн йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Радиоактив моддани сақлаш ва ташишда айбланиб, Поти вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган Грузия фуқаросининг исми маълум бўлди.

IPN маълумотларига кўра, бу Грузия ғарбидаги Чхороцку шаҳридан 52 ёшли Илия Белкания.

«Рентгенологик экспертиза хулосасига кўра, тинтув чоғида олиб қўйилган модда таркибида уран радиоактив моддаси борлиги ва ядровий материаллар тоифасига кириши аниқланди», – дейилади Давлат хавфсизлик хизмати хабарида.

Ҳозирда Грузия Жиноят кодексининг 230-моддаси биринчи қисми «радиоактив моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш» бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Ҳибсга олиш жараёни ҳақидаги тасвирлар тарқалган.


Сўнгги хабарлар