Грузия Бош вазири Қозоғистонга ташриф буюради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Иқтисодий форуми доирасида Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

«Қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболларига эътиборингизни қаратмоқчиман. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш. Ўйлайманки, биз ўзаро маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришимиз мумкин. Грузия Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига етказиб бериш учун катта миқдорда товар захирасига эга. Биз бу йўналишда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Хусусан, транспорт-логистика соҳасида Қозоғистоннинг Ақтау ва Қуриқ портлари ҳамда Батуми денгиз порти имкониятларидан фойдаланган ҳолда икки давлат ўртасида юк ташишни ҳамкорликда амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Ўз навбатида, Ираклий Гарибашвили Қасим-Жомарт Тоқаевга вақт ажратиб Доҳада учрашгани учун миннатдорчилик билдирди ва Грузия Қозоғистон билан кўп томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Грузия Бош вазири келгуси ой охирида Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарлар