Грозний шаҳрида «Золотой Витяз» ХХХII халқаро кинофоруми бўлиб ўтди

None
Фото:ЎзА
ASTANA. Kazinform – Чеченистон Республикасининг Грозний шаҳрида «Золотой Витяз» («Олтин рицарь») ХХХII халқаро кинофоруми бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзининг 32 йиллик фаолияти давомида «Золотой Витяз» кинофоруми Россия, Беларусь, Украина, Сербия, Болгария, Молдова, Босния ва Герцоговина кинематография, театр, адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъат бўйича юздан ортиқ кенг кўламли форумлар ўтказди. Халқаро кинофорум тадбирларида дунёнинг 60 мамлакатидан 10 мингдан ортиқ маданият арбоблари иштирок этди.

«Золотой Витяз» ХХХII халқаро кинофорумида дунёнинг 20 мамлакатидан, шу жумладан Россия, Арманистон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Исроил, Эрон, Испания, Қозоғистон, Канада, Қирғизистон, Сербия Республикаси, Руминия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Швейцариядан 12 та бадиий, ҳужжатли, анимацион, дебют, талабалар ва болалар фильмлари иштирок этди.

Кинофорумда халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига Россия, Аргентина, Болгария, Германия, Испания, Эрон, Қирғизистон, Шимолий Македония, Сербия ва Туркиянинг энг йирик экспертлари киритилган.
Танловдан ташқари, форум доирасида таниқли киноижодкорлар иштирокидаги фильмлар премьералари, уларнинг томошабинлар билан муҳокамалари, фильмлар ретроспективлари, илмий конференция, бир қатор киномактаблар билан ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар