Грэпплинг бўйича жаҳон чемпиони бўлган қозоғистонлик ўз совринини хайрия ишларига топширди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик спортчи Самат Aйтпанбет Грэпплинг бўйича жаҳон чемпионатида AIGA йўналишида ғолиб чиқди ва 5 000 доллар пул мукофотига сазовор бўлди.

Шу муносабат билан спортчи совриннинг бир қисмини хайрия ишларига топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири .

Спортчининг хайрия ишлари ҳақида Алматидаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига совғалар топширилиши чоғида маълум қилинди. Тадбирда Самат Aйтпанбет ва армия генерали Сағадат Нурмағамбетов номидаги «Sagadat batyr – QTT» клуби мураббийи иштирок этди.

«Aввало, мураббийим Нурсултон Оринбасаровга раҳмат айтаман. У ҳар доим мени қўллаб-қувватлайди ва маслаҳат беради. Унинг шарофати билан яқинда Истанбулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдим. 5 минг AҚШ доллари билан тақдирландим, унинг ярмини асосчиси мураббийим бўлган хайрия жамғармасига ўтказмоқчиман», — деди грэпплинг бўйича жаҳон чемпиони Самат Aйтпанбет.

Шунингдек, спортчи хайрия жамғармаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва мия фалажига чалинганларга, етим болаларга катта ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, у жамғарма фаолияти туфайли етим болалар жиу-житсу ва грэпплинг билан бепул шуғулланиш имкониятига эга бўлаётганини айтди.

Ўз навбатида спортчининг устози Нурсултон Оринбасаров шогирдига бу хайрли иш учун миннатдорчилик билдириб, спортда муваффақиятлар тилади.

Муаллиф: Aли Ибраев

Сўнгги хабарлар