USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Грецияда Олимпия машъаласи ёқилди

18 Октябрь 17:21
Баҳам кўринг:
Грецияда Олимпия машъаласи ёқилди

NUR-SULTAN. Kazinforn - Мазкур тадбир томошабинларсиз ўтди. Унда фақат расмийлар - Президент Катерина Сакелларопулу, Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах, Греция Олимпия қўмитаси раҳбари Спирос Капралос ва бошқалар иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султанда кураш бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади АҚШ Пекин Олимпиадасига бойкот эълон қилди, аммо спортчилари боради Қитъа хоккей лигаси: «Барс» «Ак Барс»ни мағлуб этди

Машъала ёқиш маросими YouTube да намойиш этилди. Олимпия машъаласини биринчи бўлиб чанғичи Иоаннис Aнтониу кўтаради.

Машъала Қадимги Олимпия стадионидан замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси француз барон Пер де Кубертин ҳайкалига олиб борилади.

У кечаси Aфина Aкрополига олиб борилади ва 19 октябр куни Хитой делегациясига топширилади.

Грецияда машъала эстафетаси CОVID-19 пандемияси боис чекловлар туфайли ўтказилмади.

Эслатиб ўтамиз, Қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йил 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив