+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 512.1
RUB 5.63 CNY 64.49
Янгиликлар

Грецияда комендантлик соати жорий этилади

23 Октябрь 09:26
Баҳам кўринг:
Грецияда комендантлик соати жорий этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Грециянинг ҳукумат раҳбари Кириакос Мицотакис 24 октябрдан бошлаб COVID-19 хавфли вирусига қарши курашиш учун янги карантин чекловлари жорий этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Keep Talking Greece нашрга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Испанияда ҳудудлар ўртасидаги транспорт ҳаракати тақиқланди Коронавирус: Қозоғистонда 14 минг киши даволанмоқда Сўнгги суткада Қозоғистонда 819 кишида коронавирус аниқланди

24 октябрь куни эрталаб соат 6 дан бошлаб ниқоб тақиш режими жорий этилади. Энди аҳолидан ниқобни нафақат бино ичида, балки кўчада ҳам тақиш талаб қилинади.

Бундан ташқари, оғир эпидемик ҳолатга эга ҳудудларда комендантлик соати жорий этилади. У кечаси 00:30дан эрталабки 5:00гача давом этади.

Сўнгги 24 соат ичида Грецияда 882 та янги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Бу мамлакатда эпидемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Нашрнинг таъкидлашича, карантин чекловларининг киритилишига эпидемия авж олгани сабаб.

Сўнгги маълумотларга кўра, Грецияда COVID-19 билан касалланишнинг жами 28 216 та ҳолати тасдиқланган ва 549 киши коронавирусдан вафот этган.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив