Греция қирғоқларида кема ҳалокатига учраган ўнлаб муҳожирлар бедарак йўқолди

None
None
JENEVA. Кazinform – Чоршанба куни Грециянинг Карпатос ороли яқинида, Эгей денгизидаги Родос ва Крит ороллари оралиғида қочқинлар ва муҳожирлар бўлган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Бу ҳақда Кazinform БМТ янгиликлар марказига таяниб хабар беради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Греция расмийларининг ҳодиса оқибатида 50 га яқин одам бедарак йўқолганлиги ҳақидаги хабарларини тасдиқлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, кеманинг қутқарилган йўловчилари Афғонистон, Ироқ ва Эрон фуқароларидир. Қайиқ чўкиб кета бошлаганида, бортда 60-80 киши бўлган.

«Эгей денгизидан жуда қайғули хабар келди: чоршанба куни эрталаб Родос ороли яқинида қайиқ чўкиб кетиши оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолди», - дейилади БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Греция идораси баёнотида. Эгей денгизида кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси бошланди.

Чўкиб кетган қайиқ қўшни Туркиянинг жанубий қирғоғида жойлашган Анталия порт шаҳридан чиқган. Қутқарилган йўловчилар кема Италияга кетаётганини айтишган.

«Ҳозиргача 29 киши қутқариб олинди», - дейилади БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Греция идораси баёнотида.



Foto: UNICEF / A. Gilbertson

Сўнгги хабарлар