«Google солиғи» Қирғизистондаги хорижий компаниялар томонидан тўлана бошлади

None
None
БИШКЕК. КАЗИНФОРМ - Қирғизистонда электрон хизматлар кўрсатувчи биринчи хорижий компаниялар Яндекс Gо, Мgago ва Хsolla ҚҚС тўловчиларига айланди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат солиқ хизматига таяниб хабар беради.

Қирғизистон Республикасининг Солиқ кодексига кўра, 2022 йил 1 январдан электрон шаклда хизматларни сотувчи барча хорижий компаниялар республика бюджетига қўшилган қиймат солиғини тўлашлари шарт. ҚҚС ставкаси кўрсатилган хизматлар миқдори бўйича 12% ни ташкил қилади.

Агентлик томонидан vat.salyk.kg электрон хизмати ишга туширилди, унинг функционаллиги электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий ташкилотга масофадан туриб қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш, идентификация солиқ рақамини олиш ва шахсий кабинетга кириш имконини беради.

«Google солиғи» деб аталувчи тўловни етказиб бериш жойи мамлакат ҳудуди деб эътироф этилган Қирғизистон Республикасида рўйхатдан ўтган домен номи ёки IP манзилидан фойдаланмасдан электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи хорижий ташкилотлар тўлайди.

Фото: ua.news

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар