Googlе Калифорнияда 1800 нафар ходимини ишдан бўшатади

None
WASHINGTON. Кazinform - Американинг Googlе трансмиллий корпорацияси Калифорнияда 1800 дан ортиқ иш ўринларини қисқартириш ниятида, деб хабар беради Кazinform мухбири CNBC агентлигига таяниб.

Аlphabet холдинг компаниясига тегишли бўлган Googlе компанияси 12 минг ходимни босқичма-босқич қисқартиришини эълон қилди, бу унинг дунёдаги умумий ходимларининг тахминан 6 фоизини ташкил қилади, шулардан март ойида Калифорнияда 1845 таси ёки 15 фоизи қисқаради.

Ходимларни қисқартиришнинг аксарияти АҚШнинг Кремний водийсидаги шаҳарларида амалга оширилади: Маунтин-Вюда 1436 та, Сан-Брунода 119 та ва Пало Альтода 53 та иш ўринлари.

Ишдан бўшатиш 31 мартдан бошланади. Бунинг сабаби, иш берувчидан зарар кўрган ишчиларга заводнинг ёпилиши ёки оммавий ишдан бўшатилиши ҳақида камида 60 кун ёзма хабар беришни талаб қиладиган маҳаллий меҳнат қонунларидир.

Душанба куни бўлиб ўтган корпоратив йиғилишда Googlе Inc ва Аlphabet бош директори Сундар Пичаи келажаги ҳақида қайғураётган ходимларнинг саволларига жавоб бериб, яқинлашиб келаётган ишдан бўшатишларни тасдиқлади.

Иш ўринларининг қисқариши компания даромадининг камайишидан қўрқиш билан боғлиқ, чунки технология бозорида хизматлар нархининг пасайиши кузатилмоқда.

Илгари, штаб-квартирасининг аксарияти Кремний водийсида жойлашган Аmazon, Facebook, Salesforcе ва Мicrosoft каби технологик компаниялар томонидан оммавий ишдан бўшатишлар эълон қилинган эди.

Фото: Tayfun Coskun/Anadolu Agency via Getty Images

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар