Гонконгда коронавирус инфекцияси яна урчимоқда

Фото: None
PEKIN. Kazinform - Душанба куни Гонконгда коронавируснинг 50 та янги ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Kazinform мухбири SCMPга таяниб.

SCMP маълумотларига кўра, Гонконг маъмурияти коронавирус билан касалланганлар сонининг кескин кўпайиши сабабли ижтимоий масофа сақлаш чораларини кучайтиришни кўриб чиқмоқда.

Умуман олганда, 5 дан 11 июлгача ХХРнинг ушбу махсус маъмурий ҳудудида 211 та COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилган, уларнинг 143 таси локал характерга эга.

Шу муносабат билан Гонконгда душанба кунидан бошлаб болалар боғчалари ва мактаблар дарсларни тўхтатиб қўйди ва ёзги таътилга олдиндан кетишмоқда.

Гонконг Соғлиқни сақлаш департаменти яна бир бор аҳолини коронавирус инфекцияси хавфини минималлаштириш учун тегишли ижтимоий масофани сақлашга чақиради. Шу билан бирга, камроқ чиқиш, ижтимоий тадбирларга бормаслик ва фавқулодда ҳолатларсиз ХХРнинг махсус маъмурий ҳудудидан ташқарига чиқмаслик маслаҳат берилди.

Охирги расмий маълумотларга кўра, Гонконгда жами 1469 та коронавирус юқтириш ҳолати тасдиқланган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов
Сўнгги хабарлар