Головкиндан бўшаб қолган жаҳон чемпионлиги учун жанг расман эълон қилинди

None
Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform - Бразилиялик боксчи Эскива Фалькао (30-0, 20 КО) германиялик Винченцо Гуальтьери (20-0-1, 7 КО) билан IBF йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиш учун жанг ўтказишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Худога шукур, жанг яқинлашяпти! Ушбу ҳикояга қўшилинг!», - деб Фалькао Instagramда расмий постерга ёзди. Фалькао ва Гуальтьери ўртасидаги жанг 1 июлда Вупперталда (Германия) бўлиб ўтади.

Боксчилар жанг қиладиган ўрта вазн тоифасидаги IBF камари ҳозирча бўш. Илгари бу унвон қозоғистонлик Геннадий Головкинга (42-2-1, 37 КО) тегишли эди.

Сўнгги хабарлар