Головкин ва Жошуа боксда ўзига хос рекорд эгалари

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бокс шарҳловчиси ва комментатор Дэн Каноббионинг таъкидлашича, ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик Жаҳон чемпион Геннадий Головкин, Буюк Британиянинг оғир вазн тоифасида Эаҳон чемпиони Энтони Жошуа билан биргаликда фаол боксчилар орасида рекордчи ҳисобланади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kz га асосланиб хабар беради.

«Фақат иккита боксчи бор, улар 30 фоиздан кўпроқ жебини нишонга аниқ теккизади: Геннадий Головкин (30%) ва Энтони Жошуа (30,4%)», - деб ёзди Каноббио Twitterда.

Эслатиб ўтамиз, Головкиннинг рингга қайтиши декабр ойида ўз ватани Японияда WBA камари эгаси Риота Муратага қарши ўтказиладиган жангда режалаштирилган. Жошуа 25 сентябр куни Лондонда украиналик Aлександр Усикга қарши жанг ўтказади.


Сўнгги хабарлар