Головкин ва Мурата жанг олдидан вазн ўлчашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сайтамада (Япония) 9 апрел куни бокс оқшоми иштирокчиларининг вазнини аниқлаш маросими бўлиб ўтди, унинг асосий жангида ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлари Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) Риота Мурата (16-2, 13 КО) куч синашишади, деб хабар бермоқда Kazinform Sports.kzга таяниб.

Рақиблар ўрта вазн тоифасида IBF ва WBA Super чемпионлик унвонлари учун жанг олиб боради. Вазн ўлчаш натижаларига кўра, иккала боксчи ҳам тарозида 72,5 килограмм натижа кўрсатиб, тоифа чегарасини (72,5 кг/160 фунтгача) бажарди.

Сайтамадаги бокс оқшоми 9 апрел, шанба куни бўлиб ўтади ва Нур-Султан вақти билан соат 15:00 атрофида бошланади. Головкин ва Мурата ўртасидаги асосий жанг тахминан соат 18:10га белгиланган. Жонли эфирни «Qazsport» ва «Qazaqstan» телеканалларида томоша қилиш мумкин.


Сўнгги хабарлар