Валюталар курси:
    usd/kzt 476.71 eur/kzt 467.03

    rub/kzt 8.36 cny/kzt 67.1
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Головкин ва «Канело» жанги трансляциясини қаердан кўриш мумкин

3 Август 15:12

NUR-SULTAN. Кazinform - DAZN стриминг платформаси Геннадий Головкин ва Сауль «Канело» Альварес ўртасидаги 17 сентябр куни бўлиб ўтадиган учинчи жангининг бокс оқшоми пуллик трансляцияси нархи ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kz сайтига таяниб хабар беради.

Шоунинг асосий воқеаси DAZNнинг оддий тизимида эмас, балки PPV да эфирга узатилади. Шундай қилиб, АҚШда намойиш нархи янги фойдаланувчилар учун $84,99 ва фаол обуначилар учун $64,99 бўлади. Британиялик томошабинлар трилогия финалини томоша қилиш учун 17,98 фунт стерлинг тўлашлари керак бўлади.

Шу билан бирга, андеркарддан Қозоғистон, Мексика ва Лотин Америкасидан ташқари бошқа ҳудудлардаги оддий абонентлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Фото: sportingnews.cоm

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар