Головкин саҳифасига «Канело» билан учинчи жангига бағишланган видео жойлаштирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи, WBA Super, IBF ва IBO йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Геннадий Головкин Саул «Канело» Алваресга қарши узоқ кутилган учинчи жанги олдидан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видеоролик жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

GGG ўзининг Instagram саҳифасида мексикалик билан бўлган дастлабки икки жангнинг энг яхши лаҳзалари акс этган видеони эълон қилди ва қуйидаги ёзувни қолдирди: «Жекпе-жекке тура бір ай қалды. Ровно месяц до боя».

Головкин-Алварес трилогиясининг финали 17 сентябр куни (Қозоғистонда 18 сентябр тонгида) Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Улар иккинчи ўрта вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг олиб боришади - ҳозирда барча асосий камарлар «Канело»га тегишли.



Сўнгги хабарлар