Головкин – «Канело» учинчи жанги соат нечада бошланиши малум бўлди
7 Июль 13:10

Головкин – «Канело» учинчи жанги соат нечада бошланиши малум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Головкин ва «Канело» ўртасидаги учинчи жанг бошланиш вақти малум бўлди. Мексикалик Саул «Канело» Алварес ва қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин ўртасидаги жанг Нур-Султан вақти билан 18 сентябр куни тонгда бўлиб ўтади. Жангнинг тахминий бошланиш вақти эрталабки 9:00, дея хабар беради Kazinform Sports.ru порталига таяниб.

Боксчилар суперўрта вазн тоифасида WBA (Super), WBC, IBF ва WBO камарлари учун жанг олиб боради.

Ушбу жанг қозоғистонлик ва мексикалик ўртасидаги қарама-қаршилик тарихидаги учинчи жанг бўлади. Биринчисида дуранг натижа қайд этилган бўлса, иккинчисида ҳакамлар ғалабани «Канело»га беришди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив