Головкин «Канело» кучли рақиб эмаслигини айтди
2 Июль 13:15

Головкин «Канело» кучли рақиб эмаслигини айтди

NUR-SULTAN. Kazinform – WBА Super, IBF ва ИBО йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин 17 сентабр куни учинчи бор жанг ўтказадиган Сауль «Канело» Альваресни фаолиятидаги энг кучли рақиб деб ҳисобламайди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

«Рақибларим орасида чемпион ҳам, мажбурий номзодлар ҳам бўлди. «Канело»ни уларнинг ичида энг зўри демаган бўлардим. Албатта, у олдинги сафдаги ва бирмунча кучли рақиб, лекин кўриб турганингиздек, у ҳам мағлуб бўлди... Ҳаваскор боксда профессионал боксга ўта олмаган бир қанча рақибларим бўлган. Уларнинг қобилиятлари ва усуллари ақл бовар қилмайди. Уч раундда у бутун услубингизни тушуниб, ғалаба қозониш учун ҳеч қандай имконият қолдирмайдиган тарзда курашарди», — деди 40 ёшли Геннадий.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрида Головкин ва «Канело» ўртасидаги ўйин дуранг билан якунланганди.

Орадан бир йил ўтиб, яъни 2018 йилнинг сентабрида С.Альварес қозоғистонлик спортчини ҳакамлар қарори билан мағлуб этганди.

Головкин ҳам, Альварес ҳам учинчи жанг ҳақида расмий баёнот берди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив