Головкин энг кўп зарба берадиган боксчилар рейтингида

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - IBF ва IBО йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин (41-1-1, 36КО) дунёнинг энг яхши боксчилари рўйхатига киритилди, дея хабар беради Кazinform ВКонтактенинг «Қозоғистоннинг касбий бокси» саҳифасига таяниб.

Компьютерлаштирилган зарба тизими Cоmpubox маълумотларига кўра, Головкин ҳар бир раундда ўртача 64,2 зарба беради. Бу ўрта вазн тоифасидаги иккинчи кўрсаткичдир.

Бир раундда энг кўп зарба берган боксчи - мағлубиятга учрамаган мексикалик Хайме Мунгия (38-0, 30 КО). У ҳар бир раундда 65,9 марта зарба беради.

Бир раундда ўрта вазн тоифасидаги энг кучли олтита зарба эгалари қуйидагилар:

Хайме Мунгия - 65,9;

Геннадий Головкин - 64,2;

Сергей Деревянченко - 63;

Деметриус Aндраде - 53,4;

Риота Мурата - 50,3;

Жермалл Чарло - 47,1.




Сўнгги хабарлар