Головкин энди ким билан жанг қилиши маълум бўлди

None
ASTANA. Kazinform - Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзининг ўрта вазн тоифасидаги супер чемпиони Геннадий Головкиннинг (42-2-1, 37 КО) WBA камари соҳиби Эрисланди Лара (29-3-3, 17 КО) билан жанг ўтказиши тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Томонларга музокаралар олиб бориш учун 30 кун - 2022 йилнинг 23 сентябридан 23 октябригача муддат берилди. Головкин - Лара жанги ўрта дивизионда ягона WBA жаҳон чемпионини аниқлаб беради.

Аввалроқ WBA Геннадийга иккинчи ўрта вазн тоифасига ўтиш ва Саул «Канело» Алварес билан ушбу тоифада мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун курашишга махсус рухсат берганди. Аммо у ўрта вазн тоифасига қайтиб, Лара билан тўқнаш келиш шартини қўйган.

GGG — «Канело» III жанги 18 сентябр куни бўлиб ўтган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан мексикалик ғалабаси билан якунланган.

Агар Головкин ва Лара белгиланган муддатга қадар жанг бўйича келиша олмаса, GGG фойдасига 75% дан 25% гача даромад тақсимоти билан промоутер аукциони белгиланади.

Сўнгги хабарлар