+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Головкин 2022 йилда оламшумул жанг ўтказишини эълон қилди

25 Ноябрь 15:33
Баҳам кўринг:
Головкин 2022 йилда оламшумул жанг ўтказишини эълон қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – IBF/IBO йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифаси чемпиони Геннадий Головкин 29 декабр куни WBA Super чемпиони Риота Мурата устидан ғалаба қозонган тақдирда жуда кенг миқёсли учрашув ўтказиш имкониятини кўриб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Теннис: Қозоғистонлик қизлар Осиё чемпионатида чемпион бўлишди Оламон марафон: 15 киши Нур-Султандан Оралга йўл олди Головкин ўрта вазн қироли сифатида тан олинди

Боксчи жанг олиб борувчи дивизионнинг бошқа чемпионларидан бири Жермалл Чарло ёки Деметриус Андраде билан камарларни бирлаштириш жанги ёки Саул «Канело» Алварес билан трилогиянинг узоқ кутилган якуни ҳақида айтаётган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Мурата ўртасидаги жанг Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтади.

«Агар бу жангда (Муратага қарши) ҳаммаси яхши кетса, менда ҳар томонлама қимматли бўлган қизиқарли жангнинг бир қисми бўлиш имконияти бўлади. Бу жуда катта жанг бўларди. Агар шундай бўладиган бўлса, мен очиқ бўламан ва бу имкониятни диққат билан кузатиб бораман, - деди Головкин Los Angeles Times нашрига берган интервюсида.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив