Golden Time Talent ғолиби бўлган дўмбирачилар Токио Олимпиадасида Қозоғистоннинг элчиси бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Golden Time Talent ғолиби бўлган дўмбирачилар «Темирлан-Ернат» дуэти Токио Олимпиадасидаги Қозоғистоннинг маданий элчисига (амбассадор) айланди, деб хабар беради Kazinform вазирлик сайтига таяниб.

Бугун ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоти Райимқулова «Темирлан-Ернат» дуэтини қабул қилиб, Лондонда ўтказилган анъанавий Golden Time Talent халқаро фестивалида эришган ғалабаси билан табриклади. Темирлан Олжабай ва Ернат Науриз танловнинг финал босқичига тайёргарлик жараёни қай тарзда олиб борилганлиги ҳақида сўзлаб бериб, ижодий режалари билан ўртоқлашди.

Вазир Golden Time Talent халқаро фестиваль ғолиблари Қозоғистоннинг Токио Олимпиадасидаги маданият бўйича элчиси бўлганлигини маълум қилди.

«Биз онлайн форматда диққат билан томоша қилган Гранд-финалдаги Сизларнинг ёрқин дастурларингиз мухлисларнинг юрак торини чертиб, алоҳида таассурот қолдирди. Машҳур бастакор Антонио Вивальдининг барокко услубидаги юксак «Йил мавсумлари» туркумидаги «Ёз» концертини оранжировка қилиб, дўмбирада ижро этиш орқали халқимизнинг муқаддас мусиқа асбобини тарғиб этдингизлар. Сизларнинг мусиқага бўлган иштиёқингиз ва зукколигингизнинг яққол намойиши бўлган ушбу мукофот жаҳон миқёсидаги муваффақиятларингизнинг ибдидоси бўлсин.

Келажакда ҳам мамлакатнинг маънавий ва маданий ҳаётини бойитиш бўйича самарали ишларингизни давом эттиришингизни тилайман» – деди Ақтоти Райимқулова.

Эслатиб ўтамизки, Темирлан Олжабай ва Ернат Науризбай дуэти Халқаро Golden Time Talent фестивалида биринчи ўринни олган. Гранд-финал онлайн форматда бўлиб ўтди. Мусиқачилар Вивальди туркумидан муаллифлик оранжировкада «Йил мавсумлари» («Ёз») асарини ижро этдилар. Видеотасвирни Буюк Британия ва Қозоғистон жамоаси суратга олишган.

Сўнгги хабарлар