Гитлернинг қўл соати ким ошди савдосида 1,1 млн долларга сотилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Германия етакчиси бўлган Адольф Гитлерга тегишли қўл соатлари АҚШнинг Мэриленд штатидаги кимошди савдосида 1,1 миллион долларга сотилди, дея хабар беради Kazinform мухбири ВВСга таяниб.

Соатларни ким сотиб олгани номаълум.

Чунки, харидор ким ошди савдосида аноним қатнашган. Гитлерга тегишли бўлган «Huber» соатларида свастика ва бош ҳарфлар AH ўйиб ёзилган.

Аукцион каталогида айтилишича, соат Адольф Гитлерга 1933 йилда фашистлар Германияси раҳбари бўлганида туғилган кунига совға сифатида берилган.

Будан ташқари, кимошди савдосига Гитлернинг рафиқаси Ева Браунга тегишли либос ҳам қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал қадимий динозаврнинг суяклари аукционда 6 миллион долларга сотилгани ҳақида ёзган эдик.


Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар