Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг қиммат музқаймоқ киритилди

None
Фото: Очиқ манбалардан олинган фотосурат
ТОKYO. Кazinform – «Оқ тун» деб номланган музлатилган бьякуья десерти ҳозирда 880 минг иен ёки 6 380 доллар туради, деб хабар беради Кazinform CNN телеканалига таяниб.

Гиннеснинг рекордлар китобига бу музқаймоқ дунёдаги энг қиммат ширинлик сифатида киритилган.

Япониянинг музқаймоқ чиқарадиган Cellato брендининг веб-сайтида «оқ тун» джелатто деб ёзилган. Бу унинг италян ошхонасига алоқадорлигини кўрсатади.

Десерт таркибидаги ингредиентлардан бири - оқ трюфель. У Италиянинг Альба шаҳрида ишлаб чиқарилади ва бир килограмми 2 миллион иена ёки 14500 долларгача туради.

Музқаймоқ юзаси ейиладиган «олтин» барглар, икки хил пишлоқ ва «Сакекасу» – саке тайёрлаш жараёнида олинган пастага ўхшаш аралашма билан безатилган.

Cellato компанияси вакилининг сўзларига кўра, десерт таркибини ўйлаб топиш учун 1,5 йил вақт кетган. Бу ерда миссия нафақат мазали қиммат ширинлик тайёрлаш, балки пазандалик саёҳати ҳамдир. Яъни, Европа ингредиентларини анъанавий япон таомлари билан бирлаштириш.

Cellato веб-сайтига кўра, десертни Японияда сотиб олиш мумкин.


Сўнгги хабарлар