Германиянинг Гамбург шаҳрида содир бўлган отишмада камида 6 киши ҳалок бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Германиянинг Гамбург шаҳрида содир бўлган отишмада камида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform BBC агентлигига таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, Альстердорф туманида кенг кўламли операция ўтказилган.

Воқеа жойига тез ёрдам машинаси етиб келган.

Баъзи маълумотларга кўра, отишма «Иегова Гувоҳлари» марказида содир бўлган.

Гамбург полицияси twitterдаги саҳифасида жиноят мотиви номаълумлигини маълум қилди. Шу муносабат билан полиция вакиллари ижтимоий тармоқларда воқеа ҳақида ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирди.

Полиция, шунингдек, ҳужумда гумонланувчининг ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берди.

Маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида NINAwarn федерал иловаси орқали маҳаллий аҳолига огоҳлантириш берилди. Унда айтилишича, бир ёки бир неча киши черковдаги одамларга қарата ўқ узган. Аҳолига уйларини тарк этмаслик тавсия қилинди.

Фото: Reuters


Сўнгги хабарлар