Германиялик талабалар Оролбўйида ўқув амалиётини ўтказиш учун ташриф буюрди

None
None
TASHKENT. Kazinfoprm - Тупроқшунослик институти директори Георг Гуггенбергер бошчилигидаги Германиянинг Готфрид Вильгельм Лейбниц номидаги Ганновер университети талабаларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.


Ўқув амалиёти Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг тупроқ ва сув ресурсларидан фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммолар, шунингдек, уларни янада барқарор бошқарув вариантларини ишлаб чиқишга қаратилган.


Жорий ўқув амалиёти дастури кўп жиҳатдан ҳамкорликдаги фаолият ва тадқиқот, ўқитишдаги қизиқишларга қаратилган. Ўқув амалиётларида нафақат германиялик талабалар, балки ҳамкор таълим муассасалари талабалари ҳам иштирок этади. Ўқиш вақти ҳар доим ушбу институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади, кетма-кет мезбон мамлакатда ва Германияда бўлиб ўтади.

Учрашувнинг биринчи кунида делегация марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолияти билан танишди. Сафар давомида делегациянинг Мўйноқ туманига, Орол денгизининг қуриган тубига ташрифи ҳам режалаштирилган.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар