Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди

None
Фото: Michael Probst/ The AP
BERLIN. Kazinform – Германияда ягона йўл чиптаси жорий этилди. У деярли барча турдаги йўловчилар транспортига мос келади, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Одамларни жамоат транспортидан фойдаланишга жалб қилиш акцияси доирасида Германияда йўл чиптаси жорий этилди. Битта чипта нархи 49 евро.

Мамлакат фуқаролари ушбу чиптадан 1 майдан поезд, трамвай, автобус, метро ва паромларда фойдаланишни бошлади. Фақат тезюрар поездлар ва шаҳарлараро автобуслар алоҳида тўланади.

Транспорт вазирининг сўзларига кўра, бу «ҳавонинг ифлосланишини камайтириш ва таннарх инқирозидан чиқиш»га қаратилган қадамдир.

Йўл чиптасидан смартфонлардаги илова орқали ёки чип карта шаклида фойдаланиш мумкин. Бу чипта нархи аста-секин ошиб бориши мумкин.

Ўтган йилнинг ёзида, 1 июндан 31 августгача Германияда 9 евролик йўл чиптаси мавжуд эди. Ундан 50 миллиондан ортиқ киши фойдаланган.

Шуни таъкидлаш керакки, шахсий автомобилдан воз кечиш ғояси Люксембургда самарали амалга оширилган. Уч йил аввал у ерда жамоат транспорти бепул эди.


Сўнгги хабарлар