Германияда сув тошқини: Қурбонлар сони 60 кишига етди

None
None
BERLIN. Kazinform - Германияда тошқин қурбонлари сони 59 кишига етди. Юзлаб одамлар бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform Deutsche Welle нашрига асосланиб.

Бернд циклони таъсирида Германиянинг Рейнланд-Пфальц штатининг Арвайлер туманида ёққан ёмғир олтита уйни ва бошқа бир қанча биноларни вайрон қилди.

Бу ҳақда 15 июл, пайшанба куни Берлинда федерал полиция вакили маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра Германиянинг ғарбий қисмларида камида 59 киши ҳалок бўлди.

Кобленц полициясининг билдиришича, Рейнланд-Пфальц федерал штатида 28 киши һалок бўлган, Кельн полицияси Шимолий Рейн-Вестфалияда яна 31 киши вафот этганлигини маълум қилди.

Икки федерал штатнинг ўнлаб турғуни бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган.

Аммо кечга яқин Бад Нойенар-Арвейлер округи маъмурлари 1300 киши бедарак йўқолганлигини айтди.

Округ маъмурияти вакили бу ҳудудда уяли алоқанинг йўқлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тушунтирди.

Арвейлер ҳудудида кучли ёмғир ва тошқинлар сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Аввалроқ Германияда тошқин қурбонлари сони 43 кишига етган эди.

Сўнгги хабарлар