+7 (701) 759 90 19
USD 424.92 EUR 500.09
RUB 5.87 CNY 65.92
Янгиликлар

Германияда портлаш: Жароҳатланганлар сони 31 кишига етди, бир неча киши бедарак йўқолган

28 Июль 08:45
Баҳам кўринг:
Германияда портлаш: Жароҳатланганлар сони 31 кишига етди, бир неча киши бедарак йўқолган

BERLIN. Kazinform - Германиянинг Леверкузен шаҳридаги ахлат чиқариш марказида содир бўлган портлашдан жароҳатланганлар сони 31 кишига етди, деб хабар беради Kazinform Suddeutsche Zeiting газетасига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Хитойда юз берган зилзила оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 60 киши жароҳатланди Хитой жануби-ғарбида 6 балли зилзила содир бўлди Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита ракета учирди

Нашр маълумотларига кўра камида бир киши ҳалок бўлган, 31 киши жароҳат олган ва тўрт киши бедарак йўқолган. Аввалроқ 16 қурбон ҳақида хабар берилган эди. Иккаласининг аҳволи оғир.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 09: 40да Висдорф туманидаги (Леверкузен) Chempark саноат зонасида жойлашган Currenta GmbH & Co. Компаниянинг кимё заводида ҳалокатли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида содир бўлган ёнғин ўчирилди.

Chempark вакили портлаш кимёвий моддалар, жумладан таркибида хлор бор эритувчиларнинг ёниши натижасида содир бўлганлигини айтди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив