Германияда мудҳиш ҳодиса: отишмада 8 одам ҳалок бўлди

None
None
HANAU. Kazinform – Ғарбий Германия полициячилари Ханау шаҳрида 8 нафар одамни отиб кетган жиноятчиларни қидиришмоқда, деб хабар беради Kazinform Deutsche Wellега ҳавола қилиб.

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, Германиянинг Ханау шаҳрида чоршанба куни кечаси иккита жойда содир бўлган отишма оқибатида 8 одам ҳалок бўлиб, 5 одам яраланган. Мудҳиш ҳодиса 19 февраль куни кечки ўнлар атрофида шаҳарнинг иккита туманида жойлашган кальян барида содир бўлган.

Шаҳар марказида жойлашган биринчи барда жиноятчилар учта одамни отиб кетишган. Шундан кейин Кессельштадт туманидаги иккинчи кальян барига бориб, яна бешта одамни отишган.

Полиция уларнинг изига тушган. Ҳозирча воқеа сабаблари номаълум.

Ханау – Гессен еридаги 100 000 аҳолиси бор шаҳар. У Франкфуртдан шарқ томон 25 км масофада жойлашган.

Сўнгги хабарлар