Германияда коронавирусни юқтирганлар сони яна кескин кўпаймоқда

None
None
LONDON. BBC - Kazinform - Европада коронавирус пандемияси секинлашади ва Европа Иттифоқи мамлакатлари карантин чораларини юмшатмоқда. Аммо Германияда касаллар сони кўпайиб бормоқда. Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди ва 50 минг бемор вафот этди, дея хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Испания фавқулодда ҳолатни бекор қилди ва кўплаб Европа мамлакатларидан келган меҳмонларга ўз чегараларини очди. Covid-19 вирусидан Испанияда 28,3 минг киши вафот этган.

Британияда чет эл фуқароси 14 кун давомида карантинга қўйилиши керак.

Германиядаги юқумли касалликларни ўрганиш бўйича Роберт Кох институтининг маълумотларига кўра, R бошланғич кўрсаткичи (ҳар бир беморга ўртача юқтирганлар сони) кескин ошди: шанба кунги 1,79дан якшанба куни 2,88 гача. Яъни ҳар 100 нафар бемор 288 кишига касаллик юқтирмоқда. Кох институтининг маълумотларига кўра, янги касаллик кексалар ва касалхоналарда, қочқинлар муассасаларида, транспорт компаниялари ва гўштни қайта ишлаш корхоналарида, шунингдек мавсумий қишлоқ хўжалиги ишчиларида аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, Британияда 300 000дан ортиқ одамда коронавирус инфекцияси аниқланган ва 42 500 бемор вафот этган.

Шотландияда кетма-кет бешинчи кун давомида коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмади.

Дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турадиган Бразилияда Covid-19 вирусидан 50 000дан ортиқ одам вафот этди. Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 1 миллиондан ошган. Ҳар куни бу ерда вируснинг 50 мингдан ортиқ янги ҳолатлари рўйхатга олинади.

Сўнгги бир кун ичида Россияда коронавируснинг 7 728 тасдиқланган ҳолати қайд этилди. Россия Федерациясида Covid-19 касаллиги тасдиқланган ҳолатларнинг умумий сони 584 680.

Эронда кетма-кет учинчи кун Covid-19 вирусидан 100дан ортиқ киши вафот этди. Ўтган кун давомида 2 368та янги коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда Covid-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони 205 мингни ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар