Германияда касаба уюшмалари кенг кўламли иш ташлашга тайёрланмоқда

None
BERLIN. Kazinform - Германияда қатновларнинг оммавий бекор қилиниши, темир йўл алоқаларининг тўхтатилиши, жамоат транспортида узилишлар кутилмоқда. Verdi ва EVG касаба уюшмалари ходимларнинг ойлик маошини камида 500 еврога оширишни талаб қилмоқда, дея хабар беради Каzinform dw.cоm га таяниб.

Германия темир йўл ва транспорт уюшмаси Verdi ва EVG касаба уюшмаси билан биргаликда 23 март, пайшанба куни транспорт соҳасида кенг кўламли огоҳлантирувчи иш ташлаш эълон қилган эди. Тахминларга кўра, бутун Германия бўйлаб иш ташлаш маҳаллий вақт билан 27 март куни ярим тунда бошланиб, 24 соат давом этади.

Иш ташлаш Берлин-Бранденбург ҳаво бандаргоҳи бундан мустасно, Германиянинг барча аэропортларига таъсир қилади. Иш ташлаш кемасозлик саноатини ва автомобил йўллари ва туннеллар давлат операторини четлаб ўтмайди. Бундан ташқари, бир қатор федерал штатларда жамоат транспортида узилишлар бўлиши кутилмоқда.

Германиянинг иккала энг йирик аэропортлари – Франкфуртдаги Майн ва Мюнхен - 26 ва 27 март кунлари ушбу транспорт марказларида мунтазам йўловчи ва юк ташиш бўлмайди, деб аллақачон эълон қилди.

Deutsche Bahn темир йўл концерни 27 март куни шаҳарлараро поездлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади, дея огоҳлантирди. Минтақавий поездлар одатда йўлда бўлмайди, дея қўшимча қилди компания.

EVG 230 000 темир йўл ходимларини иш ташлашга қўшилишга чақирди, Verdi ўзларининг асосий тармоқларидаги 120 000 ходимга худди шундай мурожаат билан чиқди.

Ўз навбатида, Германия транспорт вазири Фолькер Виссинг (Volker Wissing) касаба уюшмаларини ўзини тутишга чақирди. «Мен фақат жамоавий музокаралар бўйича барча шерикларни ўз масъулиятини тушунишга ва аҳолига таъсирни минималлаштиришга чақира оламан», - дея Виссинг сўзларини келтиради Redaktionsnetzwerk Deutschland.

Касаба уюшмалари ўз қарорларини иш ҳақи бўйича музокараларда эришилмагани билан оқладилар. 2,5 миллионга яқин давлат хизматчилари манфаатларини ҳимоя қилувчи Verdi маошларни 10,5 фоизга ёки ойига камида 500 еврога оширишни талаб қилмоқда. EVG ойлик маошларни 12 фоизга ёки камида 650 еврога оширишни талаб қилмоқда. Deutsche Bahn ёки давлат сектори иш берувчиларининг қарши таклифлари таққосланади ва икки босқичли иш ҳақини 5 фоизга ошириш ва 2500 эврогача бўлган бир марталик тўловларни ўз ичига олади.

Сўнгги хабарлар