Германияда канализацияга тушиб кетган бола 8 кундан сўнг тирик ҳолда топилди
29 Июнь 12:04

Германияда канализацияга тушиб кетган бола 8 кундан сўнг тирик ҳолда топилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Германияда ғойиб бўлган бола тирик топилди. У бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида канализация тизимида ётган, дея хабар беради Kazinform BBC News каналига таяниб.

Германиянинг Олденбург шаҳрида саккиз ёшли Жо исмли бола 17 июн куни ғойиб бўлган. Бола шанба куни эрталаб топилган. Канализация қудуғи ёнидан ўтиб кетаётган киши унинг қичқириғини эшитиб қолган.

Қутқарувчилар болани уйидан 300 метр узоқликдаги канализация қудуғидан олиб чиқишди. Бола зудлик билан касалхонага ётқизилган. Бироқ унинг соғлиғига жиддий шикаст етмагани маълум бўлди.

Шанба куни полиция бола канализация тизимига кириб, ичкарида адашиб қолганини айтди.

Унинг ота-онаси маҳаллий матбуотга ўғлининг саломатлиги яхши эканини айтишган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив